Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея компанияси Қўқонда шаҳарча қуради
Кореялик ҳамкорлар билан Қўқон шаҳрида барпо этиладиган Hanshin Park City лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг йирик қурилиш компанияларидан бири - Hanshin Engineering & Construction бошқаруви раиси Чхве Ён Сон бошчилигидаги делегация вакиллари Фарғона вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё”.
Мулоқот чоғида Жанубий Корея компанияси томонидан Қўқон шаҳрида амалга оширишга киришилаётган Hanshin Park City шаҳарчасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси март ойида Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида Қўқон шаҳрида Hanshin Park City шаҳарчасини барпо этиш бўйича қиймати 250 миллион долларлик инвестицион келишув имзолаганди.
Келишувга кўра, Hanshin Engineering & Construction компанияси Қўқон шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли 5122 хонадондан иборат 127 та кўп қаватли турар жой биноси, таунхауслар, марказий боғ, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа зарур ижтимоий объектлардан иборат Hanshin Park City шаҳарчасини барпо этади.
Турар жойлар ерости қаватларидан автотураргоҳлар ҳам ўрин олади. 3 йиллик режа асосида амалга ошириладиган лойиҳа дастлабки босқичида жами 206 та хонадондан иборат 6 та 9 қаватли турар жой биноси қад ростлайди. Мулоқот чоғида томонлар ушбу лойиҳани амалга ошириш борасида фикр алмашди.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026