Шу йил январь-август ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан 3 миллион 419,5 минг тонна кўмир қазиб олинди.
Ўтган йил шу даврига нисбатан кўмир қазиб олиш кўрсаткичи 107,4 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, жорий йил январь-август ойларида йирик корхоналар томонидан кўмир қазиб олиш энг юқори кўрсаткичи Тошкент вилояти (95,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келди - ишлаб чиқариш ҳажми 3251,7 минг тоннани ташкил этди.












