Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон пахта кластерларига халқаро стандартлар жорий этилади
Сенатда BCI вакили билан Ўзбекистон пахта кластерларига халқаро стандартларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Сенат раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева Better Cotton Initiative (BCI) нодавлат нотижорат ташкилоти менежери Рэйчел Бэккетни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилингани, бу ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқиш имкониятини янада кенгайтиргани алоҳида таъкидланди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Better Cotton Initiative ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон пахта кластерларига халқаро стандартларни жорий этиш, уларни тегишлича лицензиялаштириш ҳамда энг биринчилар қаторида маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларида кузатувчанлик тизимини жорий этиш бўйича келишувга эришилди. Томонлар BCI Тошкентдаги ваколатхонасини тез кунларда таъсис этилиши юзасидан келишиб олди.
BCI «пахта даласидан сотувгача» бўлган бутун ишлаб чиқариш жараёнини сертификатлаш билан шуғулланади. Ташкилотнинг мингдан ортиқ аъзоси мавжуд бўлиб, улар қаторига H&M, Gap, IKEA, Levi Strauss, Zara, Hugo Boss, Adidas, Puma каби 80 дан зиёд йирик брендлар киради.
Мавзуга оид
12:15 / 23.06.2026
Наманганда йирик қўйчилик кластери ташкил этилмоқда
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026