Корея Республикаси томони икки давлат ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш бўйича музокаралар жараёнини тезроқ якунлаш муҳимлигини билдирди.

Бош вазир Жанубий Корея компанияларининг Ўзбекистонда ташкил этилган пахта саноат кластерлари доирасида тўқимачилик саноати соҳасида иштирок этишидан манфаатдор эканини қайд этди.

Хан Док Су таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорликни рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар хорижий инвесторлар учун, корейслар учун ҳам Ўзбекистон бозорида ўз иштирокини кенгайтиришга яхши ишорадир.