Киевнинг зулматли кўчалари, Бахмутдаги украин жангчилари. Уруш суратлари
31 октябр тонгида ва тунда Украина ҳудудлари ёппасига ўққа тутилди. Украина ҳукумати маълумотига кўра, жами 10 областда 18 та муҳим инфратузилмалар объектлари шикастланган. Украинанинг етти областида юзлаб аҳоли яшаш манзилларида ток ўчган. Киевда истеъмолчиларнинг 80 фоизи ичимлик суви таъминотисиз қолган. Владимир Путин бу ҳужумлар 29 октябр куни Севастополга дронлар ҳужуми уюштирилганига жавоб бўлганини айтди. Шунингдек Путин Россияда сафарбарлик якунланганини эълон қилди — ва бу бўйича алоҳида фармон чиқариш борасида «ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашиши»ни ваъда қилди. Бундан ташқари, РФ бош штаби 2022 йил кузида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган россияликлар фронтга юборилмаслигини ваъда қилди. Россия мудофаа вазирлиги Қора денгизда «буғдой коридори» бўйлаб кемалар ҳаракати тўхтатилганини эълон қилди. Аннексия қилинган Херсон областида тинч аҳоли «эвакуация»си давом эттирилмоқда: Днепр соҳилидан 15 километргача ҳудудда яшовчи одамлар ҳам олиб кетилмоқда.
Қуйида 31 октябр, урушнинг 250-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киевнинг навбатдаги бор ўққа тутилиши
Украинанинг Беларус билан чегарасидаги патрул
Миколайив области зарбалар остида
Бахмутдаги фронт чизиғида украин ҳарбийлари