2022 йил 29 октябр куни “Piramit” савдо офисида мажмуа қурилиши бошланганлигининг 1 йиллиги муносабати билан очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

2021 йилнинг октябрь ойида Тошкентда қурилиши бошланган Piramit Tower лойиҳаси ўзининг бир йиллигини ўзгача нишонлашни лозим топди. Республикадаги барча оммавий ахборот воситалари иштирокида мажмуага пресс-тур ташкил этилди. Тадбир аввалида “Piramit” мажмуасини қуришни ўз зиммасига олган Koç Construction компанияси келажак лойиҳаси – “Piramit Tower” ва “Piramit Mall” яратилиши ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда иштирокчилар эътиборига мажмуадан жой олган шоурум намойиш этилди. Майдони 63 квадрат метрдан иборат бўлган 2 хонали хонадон компания дизайнерлар гуруҳи томонидан тайёрланган бўлиб, аҳолига максимал қулайлик, замонавий русумдаги шарт-шароитларни тақдим этувчи смарт-хонадон ҳисобланади. Шоурумда ишга туширилган смарт тизими комфорт ва инновацияни хуш кўрувчилар учун айни муддаодир. Хонадон неоклассика ва хайтек услубларини ўзида мужассам этган ҳолда таъмирланган.
“Piramit Tower” лойиҳаси ҳақида

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Бобур ва Муқимий кўчалари кесишмасида жойлашган мажмуа Piramit Tower ўзининг турар жойлари, офислари ва савдо маркази билан Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланишга эришишни мақсад қилган. Piramit бу – қулай ва ҳашаматли ҳаёт учун барча шароитларни ўз ичида мужассам этган замонавий кўп функцияли мажмуа бўлиб, умумий қурилиш майдони 160 000 метр квадратни ташкил қилади.

“Piramit Tower” минораси жами 52 қаватни, ерусти қисми 47 қаватни, умумий баландлиги 203 метрни ташкил этади. Маҳобатли бинода турар жойлар ва офислар ўрин олган.
Туркиянинг Koç Construction гуруҳи кафолати остида барпо этилаётган мажмуа қулай жойлашуви, ижтимоий майдонлари, roof-бар ва ресторанлари, infinity-ҳовузлари, спортзали, мини-гольф майдони, Play Station, кинотеатр, спа, турк ҳаммоми ва меҳмонхонаси билан инвесторларни ўзига жалб қилмоқда. Дунёнинг тажрибали архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган замонавий лойиҳа сифат ва стандарт бўйича жаҳондаги таниқли иншоотлар билан беллаша олади.
















