Душанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Фақат Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати +15…+20 даража, шимолда +8…+13 даража бўлади.
Сешанба куни республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда ёмғир қорга айланиши мумкин. Момақалдироқ эҳтимоли ҳам бор. Ҳаво ҳарорати кечаси +7…+12, кундузи +10…+15 даража, шимолда кечаси 0…+5, кундузи +5…+10 даража бўлади.
Чоршанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир давом этади. Қорақалпоғистонда ҳамда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +7…+12 даражагача пасаяди. Шимолда кечаси –2…–7, кундузи +3…+8 даража бўлади.
12 ноябр куни республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даража, айрим жойларда –2 даражагача, кундузи +7…+12 даража бўлади. Шимолда кечаси –2…–7, кундузи +3…+8 даража.
13 ноябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда ҳамда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даража, айрим жойларда –2 даражагача, кундузи +7…+12 даража бўлади. Шимолда кечаси –2…–7, кундузи +5…+10 даража бўлади.
Тошкент шаҳрида душанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгаради, тезлиги 3−8 метр/сония бўлади, айрим пайтларда 11−13 метр/сониягача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +18…+20 даража бўлади.
Сешанба куни пойтахтда ёмғир давом этади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда шамол эсади, тезлиги 10–12 метр/сониягача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +12…+14 даража бўлади.
Чоршанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +5…+7, кундузи +8…+10 даража бўлади.
12 ноябр куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +1…+3, кундузи +10…+12 даража бўлади.








