Кореялик меҳмонлар олий билим юрти факультетлари, кафедралари фаолияти, уларда олиб борилаётган илмий-инновацион ва илмий-техникавий тадқиқотлар, халқаро лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Мулоқот давомида томонлар техника, муҳандислик, машинасозлик ва механика, озиқ-овқат технологияси йўналишларида юқори малакали бакалавр, магистр, докторант кадрлар тайёрлаш негизида икки томонлама ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олди.
Шу билан бирга, ўтган даврда ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ижобий баҳоланиб, истиқболда ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва фаоллаштириш, таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида таълимга оид битимлар имзоланди.















