Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина: Россия армияси фронтдаги ҳужумларни уч бараварга оширди
Фото: Володимир Зеленский телеграм-канали
Россия армияси фронтнинг алоҳида участкаларида ҳарбий ҳаракатлар интенсивлигини сезиларли даражада оширган. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний НАТО ва АҚШнинг Европадаги бирлашган кучлари командири, генерал Кристофер Каволи билан телефон мулоқотида айтиб ўтган.
«Фронтдаги вазиятни муҳокама қилдик. Вазият кескин, аммо назорат остида қолмоқда. Рақиб фронтнинг айрим участкаларида ҳарбий ҳаракатлар интенсивлигини уч бараварга оширган — кунига 80 тагача ҳужум бўлмоқда. Жангчиларимиз мардлиги ва маҳорати туфайли биз мудофаани ушлаб турибмиз», дея ёзган Залужний телеграм-каналида.
Украина қуролли кучлари Бош штабининг 4 ноябр тонгидаги ҳисоботига кўра, Россия армияси Бахмут, Авдеевка ва Новопавловка йўналишларида фаол ҳужум қилмоқда.
«Ўтган кун давомида украин ҳарбийлари россияликларнинг Донецк областининг Верхнекаменское, Спорное, Марьинка, Новомихайловка, Водяное ва Павловка аҳоли яшаш манзиллари ҳудудларидаги ҳужумларини қайтарди. Россия армияси туташув чизиғи бўйлаб Украина қуролли кучлари позицияларини ўққа тутмоқда, авиаразведка ишлари олиб бормоқда, шунингдек инфратузилма объектларига зарбаларни давом эттирмоқда», дейилган ҳисоботда.
Украина томонига кўра, россиялик ҳарбийлар тўртта ракета зарбаси ва 28 авиазарба йўллаган, шунингдек баравар ўт очиш реактив тизимларидан 45 дан ортиқ снаряд учирган. Бу ҳаракатлар оқибатида Запорижжя, Днепропетровск, Донецк, Херсон ва бошқа областларда 30 дан ортиқ аҳоли яшаш манзиллари жабрланган.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026