Бухоро вилояти ҳокимлиги ва ёзувчи Носир ал-Даҳери ўртасида Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маърифий мероси ҳақида қадимий шаҳарда ўзбекистонлик мутахассислар ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда сериални суратга олиш ишларини давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳа коронавирус пандемияси сабабли вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.  

Бухоро Мир Араб мадрасасида араб тилини замонавий услубда ўқитиш, Бухоро вилоят ҳокимлиги ва БАА халқаро маданий дипломатия институти кузатув кенгаши ўртасида Бухоро ва БАА шаҳарлари ўртасида илмий ва маданий соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш, биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида англашув меморандумлари имзоланди.

БААнинг WAM ахборот агентлиги мухбири туризм ҳафталиги доирасидаги тадбирлар, ўтказилган музокаралар ва эришилган келишувлар ҳақида туркум материаллар тайёрлаб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиб борди.