Суҳбат аввалида Эркин Ҳамроев Флоренс Бауерни UNFPA минтақавий директори лавозимига тайинлангани билан табриклади. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва UNFPA ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Флоренс Бауер республикада гендер тенглиги, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.
Ўзбекистон ва БМТ Аҳоли жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, аҳолишунослик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.












