Американинг Maxar компанияси сунъий йўлдош тасвирлари асосида Мариупол яқинида 1500 дан ортиқ янги қабрларни аниқлади (уруш бошидан буён экспертлар шаҳар ва унинг атрофида ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган 4600 дан ортиқ киши қабрини аниқлаганди).
Россия томони Украина қуролли кучлари «Донецк темирйўллари» маъмурияти биносини ўққа тутганини маълум қилди, жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Владимир Путин сафарбар қилинганларнинг 80 мингдан ортиғи фронтга юборилганини маълум қилди, улардан 50 мингдан ортиғи ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни бошлаган.
Херсон областининг аннексия қилинган қисмига Россия томонидан тайинланган маъмурият «Днепрнинг ўнг соҳилидан фуқароларни эвакуация қилиш жараёни якунлангани»ни маълум қилди.
Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемяко Тинч океани флоти денгиз пиёдалари 155-алоҳида гвардия бригадаси Украинада катта йўқотишларга учрагани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, прокуратурадан бу маълумотни текширишни сўради. Россия мудофаа вазирлиги 155-бригаданинг Украинадаги йўқотишлари хабарларда айтилганидек катта эмаслигини маълум қилди.
Украина разведкаси Россия уруш давомида замонавий ракеталари захирасининг 80 фоизини сарфлаб юборганини хабар қилди.
Украинага Норвегия ва Америка ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган NASAMS зенит-ракета комплекслари ва испанларнинг Aspide тизимлари етиб келди.
Қуйида 7 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.