Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Украинага 276 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам беради
Швеция Украинага қарийб 276 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Швеция бош вазири Улф Кристерссоннинг матбуот анжуманида маълум қилишича, «ушбу ҳарбий ёрдам пакети аввалги саккизта пакетдан каттароқдир».
У бу Швеция томонидан тақдим этилган энг катта пакет эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мудофаа вазири Пол Йонсоннинг сўзларига кўра, ёрдам пакети ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини, шунингдек, Швеция захираларидаги ўқ-дориларни ўз ичига олади.
Бундан олдин Европа Иттифоқи мамлакатлари молия вазирлари Украинадаги уруш сабаб бўлган асосий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бюджетни қабул қилишганди.
Хусусан, 2023 йилга мўлжалланган янги молиявий режада қўшни давлатларни қўллаб-қувватлаш, ҳарбий ҳаракатчанлик ва энергетика инқирозидан чиқиш учун харажатларни ошириш кўзда тутилган.
«Уруш давом этмоқда. Бундай қийин пайтларда биз қўшниларимизга ёрдам беришимиз, Молдова ва Украинага ёрдам беришимиз керак, - дея тушунтирди Европарламентнинг бюджетлар бўйича махсус қўмитаси аъзоси Николай Стефанута. - Бундан ташқари, Европа Иттифоқи зудлик билан ҳарбий ҳаракатчанлигини кучайтириши керак, бу тўғридан тўғри содир бўлиши керак».
Шундай қилиб, жами 186,6 миллиард евролик бюджетда қўшни давлатларга ёрдам кўрсатиш учун бюджетга деярли 15 миллиард евро қўшилган. "Erasmus плюс" талабалар дастури учун 3,7 миллиард евро ажратилди - бу Украинадан қочиб кетган мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг таълимига қўшилган ҳиссадир.
«Украиналик олимлар ва талабаларга Европа Иттифоқи бюджети ҳисобидан Европа университетларида интеграциялашувига ёрдам бериш учун ушбу дастур харажатлари сезиларли даражада оширилди», — деди Стефанута.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026