Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция ташқи ишлар вазири Триполига сафарини самолётдан тушмасдан тўхтатди
Ливия пойтахтига етиб борган Никос Дендиас самолётдан тушишдан бош тортди ва ўз мамлакатига қайтди.
Фото: AP
Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас Триполига етиб боргач, самолётдан тушишдан бош тортди ва Ливия пойтахти аэропортини изоҳсиз тарк этди.
Қайд этилишича, халқаро дипломатик тартиб-қоидалар доирасида Ливия ТИВ раҳбари грециялик ҳамкасбини кутган, бироқ у самолётдан тушишдан бош тортган ва ҳеч қандай сабабни тушунтирмасдан ортга учиб кетган.
«Биз Греция вазирининг бу хатти-ҳаракатидан афсусдамиз. Ливия Ташқи ишлар вазирлиги давлат обрўси ва суверенитетини ҳимоя қилиш учун тегишли дипломатик чораларни кўради», деб таъкидлади Ливия ТИВ вакили.
Энди Греция ТИВ раҳбарининг хатти-ҳаракатлари икки давлат муносабатларида инқироз келтириб чиқариши мумкин.
Дендиас Ливияга ташрифи доирасида Триполида Президент кенгаши раиси Муҳаммад Минфий билан учрашишни, кейин Бинғозийга йўл олиб, Тобрукдаги Вакиллар палатаси спикери Оқила Солиҳ билан учрашишни режалаштирган эди.
Мавзуга оид
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
12:51 / 22.11.2025