2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой энг юқори улуш билан биринчи ўринни эгаллади– 7,5 млрд доллар.

Ундан кейинги ўринлардан ўзаро ташқи савдо айланмаси мос равишда 7,4 млрд доллар ҳамда 3,7 млрд доллар бўлган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Туркия – 2,7 млрд;
  • Корея – 1,9 млрд;
  • Қирғизистон – 990 млн;
  • Германия – 870 млн;
  • Туркманистон – 614 млн;
  • Афғонистон – 586,5 млн;
  • Ҳиндистон – 559 млн АҚШ доллари.