2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн тоннадан ошди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 фоизга ошган.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
- автомобил бензини – 1 008,6 минг тонна;
- кўмир – 4,4 млн тонна;
- нефт – 656,2 минг тонна;
- газ конденсати – 1,1 млн тонна;
- енгил автомобиллар – 263 488 дона;
- автобус – 971 дона;
- юк автомобиллари – 3 253 дона;
- автомобил двигателлари – 189 558 дона.











