Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон картошка ва сабзини Ўзбекистонга сотиб, кейин қайта сотиб олмоқчи
Қозоғистонда маҳсулотлар сақланадиган омборлар етишмаслиги сабабли, картошка ва сабзини Ўзбекистонга сотиб, эрта баҳорда қайта сотиб олиш режалаштириляпти.
Фото: Tengrinews.kz
Қозоғистон бош вазири ўринбосари, савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин Ўзбекистонга марказлашган тарзда картошка ва сабзи сотиш, эрта баҳорда эса қайта сотиб олиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
«Ўзимизда деярли ҳамма нарсани етиштирамиз, лекин етарли миқдорда эмас. Ҳозир экспортга етадиган миқдорда картошка етиштирамиз, лекин уни, айтайлик, апрелгача сақлай олмаймиз. Шунинг учун март ойининг охирида, апрелда қаердандир олиб келишга мажбурмиз.
Ҳозир Ўзбекистонга кетяпмиз, уларга бизнинг картошкамиз, сабзимиз керак. Ҳозир улар билан шартнома тузиб, марказлашган ҳолда картошка ва сабзи сотишга тайёрмиз. Март-апрел ойларида картошка ва сабзини марказлашган ҳолда улардан харид қилишимиз мумкин», деди Жумангарин.
Шунингдек, вазир Қозоғистонда маҳсулотларни сақлаш учун омборлар етишмаслигини маълум қилди.
«Давлат тадбиркорлик билан шуғулланмаслиги керак. Ҳудудларда камида икки-учта омборхонамиз бор. Маҳсулотлар нима учун қимматлашаётгани сабаби шуки, биз уларни жуда керакли вақтгача сақлай олмаймиз. Масалан, эрта баҳоргача. Сақлаш жойлари жуда кам, айниқса иқлим назоратига эга омборлар етишмайди. Бу жуда муҳим нарсалар», деди Жумангарин.
Мавзуга оид
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
13:50 / 21.02.2026
Қозоғистон ва Ўзбекистон темирйўлда юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди
15:21 / 20.02.2026
2025 йилда Ўзбекистон буғдой уни импортини қисқартирди
22:36 / 19.02.2026