Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шольц: Германия Украинага қурол етказиб беришда давом этади
Германия ҳукумати раҳбари Олаф Шольц Россиянинг Украинага қарши бошлаган уруши тўхтамагунча, Украина Қуролли кучларини зарур қуроллар билан таъминлашга ваъда берди.
Германия канцлери Олаф Шольц 23 ноябрь куни Бундестагда 2023 йилги бюджет лойиҳаси тўғрисида муҳокамалар бўйича сўзга чиқди. «Айнан мана шу ҳукумат – ўн йиллик давлат амалиётига зид равишда – Украинани кунлик жасоратли мудофаа курашида зарур бўлган қуроллар билан қўллаб-қувватлашга қарор қилди», деди у.
«Бизнинг энг яқин иттифоқчиларимиз билан елкама-елка, - дея қўшимча қилди социал-демократик канцлер, - Биз буни маъносиз, шафқатсиз, жиноий уруш тўхтатилмагунча қиламиз».
Германия ҳукумати раҳбари яна бир бор Россияни бу урушни тўхтатишга чақирди ва яқинда Индонезияда бўлиб ўтган G20 саммитига эътибор қаратди: «Балидаги G20 саммити бу борада Москвага муносиб ва жуда аниқ сигнал юборганлиги муҳим. Яна бир нарсани G20 гуруҳининг барча аъзолари таъкидладилар: ядро қуролидан фойдаланишнинг ҳар қандай таҳдиди барчамиз учун мутлақо номақбулдир, улардан фойдаланишга тоқат қилиб бўлмайди».
Олаф Шольц Хитой ҳам Путиннинг Украинага қарши урушда ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидига нисбатан шундай муносабатини тасдиқлаганини ва бу ҳақда Хитой биринчи марта Германия канцлерининг уч кун олдин Пекинга ташрифи чоғида очиқ эълон қилганини таъкидлади.
«Фақат шу сабабдан, раис Си билан очиқ фикр алмашиш мантиқий эди, ҳатто шу сабабдан ҳам, сиз, жаноб Мерц, куни кеча бепарволик деб атаб, баҳслашган ташрифингиз мантиқий эди», деди Шольц. У Хитойга нисбатан сиёсатини танқид қилган парламент мухолифати етакчиси, ХДС раиси Фридрих Мерцни назарда тутди.
23 ноябрь, чоршанба куни эрталаб федерал канцлер бюджети Бундестаг кун тартибига киритилган эди. Гарчи бундай сарф-харажатлар Германия давлат бюджетининг бир фоизини ташкил этмаса ҳам, айнан шу модда анъанавий равишда умумий мунозаралар учун сабаб сифатида ишлатилади. Ҳукмрон ва мухолифат партиялари вакиллари 210 дақиқа давомида ҳукуматнинг сиёсати ҳақида баҳслашди.
Бу галги баҳсларнинг асосий мавзуси Германияда энергетика инқирози, газ ва электр нархининг кескин ошиши шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат чоралари бўлди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026