АҚШ: Вагнер ХҲК - алоҳида ташвишга сабаб бўлувчи ташкилот
Вагнер ХҲК АҚШ Давлат департаменти томонидан Марказий Африка Республикасидаги фаолияти билан боғлиқ алоҳида ташвиш уйғотувчи ташкилотлар рўйхатига киритилган, деди Энтони Блинкен.
АҚШ Давлат департаменти Вагнер ХҲКни Марказий Африка Республикасидаги фаолиятига кўра алоҳида ташвиш берувчи ташкилот сифатида белгилади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг 2 декабрь, жума куни эълон қилинган диний эркинлик бўйича баёнотида айтилади.
Вагнер ХҲК билан бир қаторда қуйидаги ташкилотлар ҳам худди шундай рўйхатга киритилди: "Аш-Шабоб", "Боко Ҳарам", "Ҳаят Таҳрир аш-Шам", ҳусийлар, "ИШИД - Катта Саҳрои", "ИШИД - Ғарбий Африка", "Жамоат Нусрат ал-Ислом вал-Муслимин" ва "Толибон".
Шу билан бирга, Россия, шунингдек, Бирма, Хитой, Куба, Эритрея, Эрон, Никарагуа, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон АҚШ томонидан алоҳида ташвиш берувчи давлатлар қаторига кирди. 1998 йилдаги Халқаро диний эркинлик тўғрисидаги қонунни бузаётганлар, Қўшма Штатлар маълумотларига кўра, диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқининг жиддий бузилишига алоқадор ёки бундай бузилишларга тоқат қиладилар.
"Бундай мақомнинг (юқорида санаб ўтилган мамлакатлар ва ташкилотларга) берилиши тўғрисидаги эълон бутун дунёда миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қадриятларимиз ва манфаатларимизга мос келади. Бу ва бошқа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган давлатлар Қўшма Штатларнинг тинч, барқарор, фаровон ва ишончли ҳамкорларидир", деди Блинкен.
Аввалроқ, 1 декабрь куни АҚШнинг икки сенатори Вагнер ХҲКни хорижий террорчилик ташкилоти деб тан олишни талаб қилиб, Конгрессга россиялик ёлланма аскарларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича икки партиявий қонун лойиҳасини тақдим этган эди.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024