02:31 / 27.11.2022
16465

ЖЧ-2022. Аргентина Мексикани мағлуб этиб 2-ўринга кўтарилди, Мессидан гол+ассист

Фото: Getty images

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида C гуруҳида 2-тур якунланди. 

Сўнгги ўриндаги Аргентина Мексикага қарши баҳсда Лионель Месси ва Энцо Фернандеснинг чиройли голлари эвазига ғалаба қозонди. 

Скалони жамоаси ғалабадан сўнг очколарини 3тага етказиб, тўплар нисбатига кўра Саудия Арабистонини ортда қолдирди ва 2-ўринга чиқиб олди. Мексика (1) сўнгги поғонага тушди.

Ушбу гуруҳдаги Польша (4) ва Саудия Арабистони (3) ўртасидаги беллашувда Европа жамоаси 2:0 ҳисобида устун келганди.

30 ноябр куни бўлиб ўтадиган сўнгги тур олдидан барча жамоада имконият бор. 3-турда Аргентина пешқадам Польша билан, Мексика Саудия билан тўқнаш келади. 

ЖЧ-2022. С гуруҳи. 1-тур
Аргентина — Мексика 2:0

26 ноябр, «Лусайл» 
Голлар: Месси (64), Фернандес (87). 
Аргентина – Мартинес, Монтьель (Молина, 63), Отаменди, Мартинес, Акунья, Ди Мария (Ромеро, 69), Мак Аллистер (Паласиос, 69), Де Пауль, Родригес (Фернандес, 57), Месси, Мартинес (Альварес, 63). 
Мексика – Очоа, Альварес (Хименес, 66), Морено, Араухо, Монтес, Гальярдо, Гуардадо (Гутьеррес, 42), Эррера, Чавес, Лосано (Альварадо, 73), Вега (Антуна, 66).
Огоҳлантиришлар: Араухо (22), Монтьель (43), Гутьеррес (50), Эррера (66), Альварадо (89).

Мавзу
Қатар-2022
20 ноябр куни Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Барчаси
Top