Жаҳон | 07:51 / 06.12.2022
5503
2 дақиқада ўқилади

Украина ҳудудларида фавқулодда электр узилишлари содир бўлди

Фото: Global Look Press

Россиянинг янги ўққа тутиши муносабати билан Украина кўплаб ҳудудларида фавқулодда электр таъминоти узилишларига ўтишга тўғри келди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида маълум қилди.

5 декабрь оқшомидаги энг кўп узилишлар Винница, Днипропетровск, Житомир, Киев, Одесса, Хмелницкий ва Черкасск вилоятларида қайд этилган. 

Бу чора энергетика тизимини барқарорлаштириш учун зарур, дея тушунтирди Украина давлати раҳбари. 

Бундан ташқари, отишма натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, дея қўшимча қилди Зеленский.

Айни пайтда, «Укрэнерго» компанияси раҳбари Владимир Кудрицкий тизимда электр энергияси ишлаб чиқаришни тиклаш учун бир-икки кун вақт кетишини таъкидлади. 

5 декабрдаги ҳужум пайтида авариявий тарзда ўчган қувват блоклари қувват олишда давом этади, деди у.

Бундан олдин Зеленский Украина халқини оғир қишда бирдамликка чақирганди.

Сиёсатчи Россия совуқ ва қийинчиликни «террорининг бир қисми» қилиб, Украинага қарши қишнинг хусусиятларидан фойдаланиши ва украиналиклар яқин ойларда бунга қарши туриш учун янада кўпроқ бирдамлик кўрсатиши кераклигини айтди.

Володимир Зеленский фуқароларни бир-бирига ёрдам беришга, низо ва жанжаллардан қочишга чақирди. 

Шу билан бирга, у қишни «имтиҳон сифатида эмас, балки вақт – бизни асосий нарса – ғалабага яқинлаштирадиган жиҳат» сифатида қабул қилишни маслаҳат берди. 

Бутун Украина ягона «Бузилмас нуқта»га айланиши керак, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Мавзуга оид