Туркманистонда Озарбойжон ва Туркия билан учтомонлама саммит бўлиб ўтмоқда
Ушбу саммитга Анқарадан жўнашидан аввал Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған «Туркманистон нефтини Каспий денгизи орқали Туркиягача келтириш энг катта истаги экани»ни журналистлар қаршисида айтган.
Каспий денгизи соҳилида жойлашган Аваза туристик зонасида ўтаётган саммитда Эрдўған Туркия туркий тилли давлатлар билан алоқаларни, жумладан Туркий давлатлар ташкилот майдонларидан фойдаланиб ривожлантиришга катта аҳамият қаратишини таъкидлаган.
Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркманистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига имкон қадар тезроқ ва тўлақонли аъзо бўлиши ТДТ учун янги куч манбаи бўлишини таъкидлаб ўтган. Айни пайтда Туркманистон ТДТда кузатувчи давлат мақомида иштирок этмоқда.
«Аминманки, Анқара, Боку ва Ашхободнинг биродарлик алоқалари мамлакатларимизнинг стратегик имкониятлари асосида янада кучаяди. Бизнинг мақсадимиз — максимал тарзда минтақавий барқарорликни мўлжал қилиб, глобал ва минтақавий жараёнлардан халқимиз фаровонлиги йўлида фойдаланишдир», — деган Эрдўған Анқара Озарбойжон ва Туркманистоннинг ютуқларидан фахрланишини қўшимча қилар экан.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024