«Киев ҳаво ҳудудида 20 дан ортиқ душман учувчисиз учоқлари қайд этилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 15 га яқинини йўқ қилди», дейилади хабарда. 

Маъмурият раҳбари Сергей Попконинг сўзларига кўра, муҳим инфратузилма объектларидан бири зарба оқибатида зарар кўрган.

Аввалроқ Киев шаҳрига Эроннинг Shahed учувчисиз учоқлари ҳужум қилмоқда, дея хабар берганди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти. 

Унинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина пойтахти ҳаво бўшлиғида душманнинг 9 та учувчисиз учоқларини уриб туширган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳарда портлаш овозлари эшитилмоқда, деб хабар берган Reuters. 

Киев ва Киев вилояти, Луҳанск вилояти ва Қримдан ташқари ҳамма ҳудудда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш тревогаси бекор қилинган.