Қашқадарё вилояти Косон туманида содир бўлган ЙТҲда Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил 19 декабр куни соат 7:15 ларда А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг Косон туман “Пудина” ҚФЙдан ўтган 73-километрида содир бўлган.
Миришкор тумани “Зафаробод” МФЙда яшаган ҳайдовчи Spark машинаси билан Қарши-Косон йўналиши бўйича ҳаракатланиб, ўзидан олдинда кетаётган “ГАЗ-53” юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, Spark ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Spark йўловчиси Н.С. эса шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











