Жо Байден: Биз ҳаммамиз нима хавф остида эканлигини биламиз
Жо Байденнинг сўзларига кўра, у Шимолий Атлантика альянси ёки Европа Иттифоқининг бундай ҳамжиҳатлигини ҳеч қачон кўрмаган.
«Биз ҳаммамиз бу ерда нима хавф туғдираётганини биламиз», — деди Байден.
Унинг таъкидлашича, Украина иттифоқчилари ўртасидаги кайфият борасида эҳтимолий ўзгаришлардан хавотирда эмас.
Бундан олдин АҚШ конгресси Украинадаги уруш туфайли Россияни тажовузкор давлат сифатида тан оладиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқаётгани хабар берилганди.
АҚШ конгресси Россияни Украинага қарши уруши туфайли тажовузкор давлат сифатида тан оладиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Натижада Вашингтон Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олишдан қочиш имконига эга бўлади, деб ёзади The Hill 21 декабрь, чоршанба куни хабардор манбаларга таяниб.
Нашр суҳбатдошларига кўра, айни пайтда қонун лойиҳаси матни АҚШ президенти Байден маъмурияти билан муҳокама қилинмоқда. У қабул қилинса, Америка президенти Россия ва исталган давлатни «Украинага қарши тажовузкорлик ҳаракатларига алоқадор» деб ҳисобласа, уни тажовузкор давлат деб эълон қилиши мумкин бўлади.
Ҳужжат, шунингдек, АҚШ президентига «тажовуз учун масъул бўлган ёки унга алоқадор бўлган ҳар қандай шахсга нисбатан санкциялар қўллаш имконини беради», деб таъкидлайди газета.
Мавзуга оид
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
14:01 / 31.10.2024
«Бу Камала ва Байден шарафига». Трамп чиқинди ташувчи машинага миниб олди
01:00 / 31.10.2024