Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилмоқда.

Қайта ташкил этилаётган вазирликлар:

  • Халқ таълими вазирлиги негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Молия вазирлиги негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;
  • Мактабгача таълим вазирлиги негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;
  • Спортни ривожлантириш вазирлиги негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда.