Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 5 йилда IТ-хизматлар экспортини 1 млрд долларга етказишни режалаштиряпти
Ўзбекистонда жорий йил охирига қадар IТ-хизматлар экспорти ҳажми 100 миллион долларга етади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Shutterstock
Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов айтиб ўтди.
«Президентимиз томонидан ахборот технологиялари соҳасида белгилаб берилган стратегияларидан кейин кўпгина ишлар амалга оширилди ва жорий йил охирига қадар IТ-хизматлар экспорти ҳажмини 100 миллион долларга етказиш ниятидамиз.
Кейинги 5 йилликда эса 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса биз ушбу жараёнда аёлларимизнинг кўпроқ иштирок этишини хоҳлаймиз», деди Шерзод Шерматов.
БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолангани маълум қилинди.
Мавзуга оид
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026