Январ–сентябр ойларида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 65,4 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 миллиард доллар ёки 6,3 фоизга кўп.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 25,8 миллиард долларга тенг бўлган. Импорт эса 39,6 миллиард долларга етган.

Умумий экспорт камайган бўлса-да, олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти 31,6 фоизга ўсган. Унинг қиймати 13,3 миллиард долларни ташкил этган.

Тўққиз ой давомида Ўзбекистон дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо қилган.

Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келган — 23,2 фоиз. Кейинги ўринларни Россия — 16 фоиз, Қозоғистон — 6,5 фоиз, Туркия — 3,4 фоиз ва Афғонистон — 2,4 фоиз билан эгаллаган.