Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:42 / 29.12.2022
10875
2 дақиқада ўқилади
Ҳокимларни лавозимидан муддатидан олдин озод этишнинг аниқ асослари белгиланяпти
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳокимларни лавозимидан муддатидан олдин озод этишнинг аниқ асослари белгиланмоқда:
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати таркиби янгиланганда;
- халқ депутатлари Кенгашлари томонидан билдирилган ишончсизлик вотуми тасдиқланганда;
- ҳокимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича мунтазам (2 йил давомида) салбий кўрсаткич қайд этилганда;
- одоб-ахлоқ қоидалари мунтазам равишда, яъни 1 йилда 2 мартадан ортиқ бузилганда;
- маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятининг очиқлигига қўйилган талаблар бузилганда.
Маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятининг очиқлигига оид талаблар белгиланмоқда, хусусан камида 9 турдаги маълумотлар ҳокимликлар расмий веб-сайтларида доимий жойлаштириб борилиши таклиф этилмоқда, масалан:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини бериш бўйича очиқ танлов ғолиблари бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар;
- маҳаллий бюджетларнинг режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар;
- ўтказиладиган барча оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
- ҳоким ва унинг ўринбосарлари яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми);
- ҳоким ва унинг ўринбосарларининг ҳар ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар;
- ҳокимликларнинг оммавий тадбирлари очиқ ҳолда ўтказилиши ва унда оммавий ахборот воситалари вакиллари тўсиқларсиз иштирок этиш ҳуқуқи, ушбу тадбирларда аудио, видео ва бошқа овоз ёзиш воситаларидан фойдаланишга ҳақли эканлиги белгиланмоқда;
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
18:31 / 26.01.2026
Ҳокимлар январ ойида 400 га яқин қарорни асоссиз яширгани маълум бўлди
14:56 / 15.01.2026