Ўзбекистон | 18:30 / 07.01.2023
12616
1 дақиқада ўқилади
Қўшимча таътил кунларида боғча тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди
Жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилингандан сўнг кўплаб ота-оналардан мазкур таътил кунларида ҳам боғча пули тўланишига доир кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Амалдаги Низом талаблари асосида мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмайди, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.
Таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларга амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.
Мавзуга оид
10:39 / 29.04.2024
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
10:00 / 22.04.2024
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
15:50 / 06.04.2024
Россия ОАВ: Россияликлар баҳорги таътилини Ўзбекистонда ўтказишга тайёр
17:47 / 19.03.2024