Ўзбекистон-Чехия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, режалаштирилган қўшма тадбирлар муҳокама қилинди, 2022 йил якунлари сарҳисоб қилинди. Ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

2023 йилда Чехия саноат ва савдо вазири Йозеф Сикеланинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш, унинг доирасида Иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ҳамда қўшма бизнес-форум ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида иқтисодий дипломатия соҳасида илғор тажриба алмашиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди. Учрашув якунлари бўйича турли соҳаларда, парламентлараро ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.