Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчихонасида ушбу давлатнинг “ZYLORA” компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Зилола Иргашева билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида тартибга солинган меҳнат миграцияси асосида тиббиёт ходимлари ва ҳамшираларни ишга жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, малакали мутахассисларнинг қонуний ва тартибли ишга жойлашишини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон–Чехия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари ҳақида ҳам фикр юритилди.

Компания вакиллари келгусида Чехияда ишга жойлаштириш учун Ўзбекистонда ҳамшираларни тайёрлайдиган ихтисослаштирилган ўқув курсларини ташкил этиш имкониятини ўрганаётганини маълум қилди.

Ишбилармонлар компаниянинг ушбу йўналишдаги келгуси фаолият стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистондан Чехияга тиббиёт ходимларини юборишни тартибга солувчи амалдаги меъёрий-ҳуқуқий база, тартиб-таомиллар ва қонунчилик талабларини батафсил ўрганиш ниятида эканини билдирди.