00:39 / 20.01.2023
36921

Роналдудан дубль, Месси ва Мбаппедан гол. «ПСЖ» ўртоқлик ўйинида «Ар-Риёд» юлдузларини мағлуб этди

Фото: ADN

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ушбу шаҳар шарафини ҳимоя қиладиган «Ан-Наср» ва «Ал-Ҳилол» клублари юлдузларидан иборат жамоа «ПСЖ»га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

«Қирол Фаҳд» халқаро стадионида 60 мингга яқин томошабин кўз ўнгида ўтган ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да, шиддатли ва қизиқарли ўтгани билан расмий ўйиндан қолишмади. Айниқса, учрашувда Роналду ва Мессининг ўзаро тўқнаш келгани катта афиша эди.

Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ ҳисоб Месси томонидан очилган бўлса, 34-дақиқада Роналду пенальтидан гол киритиб, фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Кўп ўтмай, парижликлар ҳимоячиси Бернат қўполлиги учун майдондан четлатилган бўлса-да, меҳмонлар Маркиньоснинг голи эвазига яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо 45+5-дақиқада Роналду яна катта саҳнага чиқиб, стадионни ларзага келтирди – 2:2.

Иккинчи бўлим бошида Рамос аввалги хатосини ювди ва жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 3 дақиқа ўтиб, Чжен Су фарқни тенглаштирди – 3:3.

60-дақиқада Мбаппе Париж клубини ўйинда 4-марта ҳисобда олдинга олиб чиққач, Роналду ва Месси захирага олинди – 4:3.

Ўйин якунигача Экитик ва Талиска гол уриб, учрашувда якуний натижани ўрнатишди – 4:5. «ПСЖ» Ар-Риёд кубоги соҳибига айланди. Роналду эса учрашувнинг энг яхши ўйинчиси совринига эга чиқди.

Ўртоқлик ўйини. 19 январь (пайшанба)
«Ар-Риёд» юлдузлар жамоаси - «ПСЖ» - 4:5

Ар-Риёд, «Қирол Фаҳд стадиони»
Голлар: 0:1 – Месси (3), 1:1 – Роналду (34, пенальти), 1:2 – Маркиньос (43), 2:2 – Роналду (45+5), 2:3 – Рамос (53), 3:3 – Чжан Ҳен Су (56), 3:4 – Мбаппе (60, пенальти), 3:5 – Экитик (78), 4:5 – Талиска (90+4).
«Ар-Риёд»: Ал-Овайс, Чжан Хен Су, Ал-Булайҳи, Ал-Ғанам (Ал-Авжоми, 46), Абдулҳамид, Густаво, Ал-Ҳайбари (Канноъ, 61), Мартинес (Каррильо, 61), Марега (Талиска, 46), Роналду (Матеус Перейра, 61).
«ПСЖ»: Навас (Доннарумма, 62), Ҳакими (Пембеле, 62), Маркиньос (Данилу, 46), Рамос (Битшиабу, 62), Бернат, Руис (Мендеш, 62), Солер (Гарби, 62), Саншеш (Витинья, 46), Неймар (Зоир-Эмери, 62), Месси (Кари, 62), Мбаппе (Экитик, 62).
Фойдаланилмаган пенальти: Неймар (45+3, дарвозабон).
Четлатиш: Бернат (39, ПСЖ).

Top