АҚШ собиқ вице-президентининг уйидан махфий ҳужжатлар топилди
АҚШ собиқ вице-президенти Пенснинг уйидан топилган ҳужжатлар америкалик сиёсатчиларнинг уйларида махфий ҳужжатлар топилиши билан бир қатор жанжалларни давом эттирди. Аввалроқ, ҳужжатлар Жо Байден, шунингдек, Доналд Трампдан топилган эди.
АҚШ собиқ вице-президенти Майк Пенснинг Индиана штатидаги уйидан махфий ҳужжатлар топилди. Улар ўтган ҳафта сиёсатчининг адвокати Мэтт Морган томонидан топилган, Пенс «ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик» туфайли уйни тинтув қилишни сўраган. 24 январь, сешанба куни Пенс топилма ҳақида Миллий архивга, шунингдек, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Назорат қўмитасига маълум қилди.
Федерал қидирув бюроси ва Адлия вазирлигининг Миллий хавфсизлик бўлими ҳужжатларни ва улар сиёсатчининг Индианадаги уйига қандай тушиб қолганини текширишни бошлади. Шу билан бирга, ОАВнинг қайд этишича, Пенс аввалроқ унинг ихтиёрида ҳеч қандай махфий ҳужжат йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
Бу топилма америкалик сиёсатчиларнинг уйида махфий ҳужжатлар топилиши билан боғлиқ бир қатор жанжалларни давом эттирди. Илгари АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг собиқ офисида, шунингдек, Уилмингтондаги уйида махсус белгилар бўлган қоғозлар топилган эди.
2022 йилда Оқ уйдан олиб чиқиб кетилган махфий материалларнинг сақланиши АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг мулкида тинтув ўтказишга сабаб бўлди ва унга жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилмоқда. Пенс 2017-2021 йилларда Трамп маъмуриятида АҚШ вице-президенти бўлган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024