Зеленский: Украина Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларга лойиқ
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинанинг Евроиттифоққа янада интеграциялашуви унинг халқига «ҳар қандай тўсиқ ва таҳдидларга қарамай курашга куч ва мотивация» беради.
Украина бу йил Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлашга лойиқ. Бу фикрни президент Володимир Зеленский 2 февраль, пайшанба куни Киевда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашувдан сўнг ватандошларига кечки видеомурожаатида билдирди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ва ЕИ раҳбарияти Украинанинг Европа Иттифоқига кейинги интеграциялашуви халққа «ҳар қандай тўсиқ ва таҳдидларга қарамай, курашга куч ва мотивация» бериши бўйича якдил позицияда.
3 февраль куни Киевда Урсула фон дер Ляйен, шунингдек, ЕИ кенгаши раҳбари Шарл Мишел иштирокида Европа Иттифоқи-Украина саммити бўлиб ўтади. 2022 йил июнь ойида Россия билан уришаётган Украина Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини олди. Айни пайтда, Европа Иттифоқига тўла ҳуқуқли аъзо бўлиш учун йиллар керак бўлиши мумкин, дея эслатади кузатувчилар.
Ўз навбатида, фон дер Ляйен Twitter'да Зеленский уни Киевда кутиб олаётгани сурати остига изоҳ қолдирди: «Сизнинг Европа йўлида олға интилиш қатъиятингиз ҳайратланарли. Сиз бизнинг тавсияларимизни амалга ошириш учун олдинга сезиларли қадамлар ташлаб, айни пайтда босқинга қарши курашяпсиз. Биз сизнинг кейинги тараққиётга эришиш учун ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз».
Ўз навбатида, Киевда бўлган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел 2 февраль куни Twitter'да «Украина халқининг Европа орзуси ҳақиқатга айланиб бораётганини» айтди. «Европа Иттифоқи ва Украина ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ. Украина келажаги - ЕИ доирасида», - дея таъкидлади у.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024