Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишларни тартибга солувчи ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида тасдиқлаш учун тайёрладилар ҳамда айрим чегара участкаларида дала ўрганишлар жадвалини келишиб олдилар.

Тадбир якунлари бўйича тегишли Баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.