Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди
Туркия Республикаси билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Туркия Республикаси ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:00 / 20.02.2026
Хитойнинг 2025 йилги савдо харитаси: АҚШ етакчи, Осиё тезлашмоқда
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
13:40 / 31.01.2026
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
09:03 / 31.01.2026