ЕХҲТ йиғилишида Россия делегатлари кескин танқидга учради
ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раҳбари Маргарета Седерфелт россиялик парламентарийларни жиноий тажовузга шерикликда айблади. Россия вакилининг нутқи давомида кўплаб делегатлар зални тарк этишди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясининг Венада бўлиб ўтган йиғилишида россиялик депутатлар Россиянинг Украинага қарши урушидаги роли учун кескин танқид қилинди.
23 февраль, пайшанба куни ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Маргарета Седерфелт: «Баъзи парламентарийлар жиноий тажовузнинг шерикларидир» деб маълум қилди. У, шунингдек, россиялик ҳамкасбларини фуқаролик ҳуқуқлари, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва адолатли сайловларга путур етказаётганликда танқид қилди.
ЕХҲТнинг жорий конференцияси Россиянинг Украинага қуролли бостириб киришининг бир йиллигига тўғри келди. Ўнлаб давлатлар Россия делегатларига кириш визаси бермасликни талаб қилишларига қарамай, Австрия Москвадан тўққиз делегатга киришга рухсат берди. Улардан олти нафари Европа Иттифоқи санкциялари остида.
Россия вакилларининг иштирок этишига норозилик белгиси сифатида украиналик парламентарийлар ЕХҲТ конференциясида иштирок этишдан бош тортди. Шунга қарамай, улар икки томонлама музокараларда россияликларнинг ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ишидаги иштирокини тўхтатиб қўйиш мақсадида Венага келишган.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
17:45
Кремл вакили Трамп таҳдидига жавоб қайтарди
15:50
Равшан Аскеров Россияда «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди
10:15
Россиянинг Запорижжяга янги ракета зарбаси: камида 16 киши яраланди
23:41 / 22.01.2025