- 24 феврал куни "ADM Jizzax" автомобил заводида Kia Bongo енгил юк машинасининг ишлаб чиқарилиши бошланди
- Юк кўтариш қуввати 1 тонна бўлган автомобил 2,665 куб см (80 от кучи) ишончли дизел двигатели ва беш поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган бўлиб, орқа ғилдираклар ўқига приводга эгадир.
- Kia Bongo Ўзбекистонда, "қисқа" Single Cab кабинали ва узайтирилган Super Cab кабинали версияларда мос равишда 264 900 000 ва 269 900 000 сўм нархларда тақдим этилади
24.02.2023й., Тошкент ш. – Kiaʼнинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Roodell компанияси, 2023 йил 24 феврал куни "ADM Jizzax" автомобил заводида Kia Bongo енгил тижорат автомобили ишлаб чиқарилиши бошланганини маълум қилади. Енгил юк машинаси Ўзбекистон бозорига икки – қисқа бир қаторли Single Cab кабина ва узайтирилган бир қаторли Super Cab кабинали версияларда, мос равишда 264 900 000 сум ва 269 900 000 сўм нархларда сотувга чиқарилади.

Kia Bongo – енгил тижорат юкланувчи модел бўлиб, илк бора 1997 йилда тақдим этилган. Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларидаги мижозларга Bongoʼнинг учинчи авлоди таклиф қилинмоқда. Автомобил кичик ва ўрта бизнес учун, шаҳар ичида камгабаритли ташувлар соҳаси учун мўлжалланган бўлиб, сифатли ва ишончли транспорт воситаси сифатида доимий обрўга эга.
Экстерьерининг замонавий дизайни, динамик хусусиятлари, тафсилотларга берилган эътибор туфайли, Kia Bongo енгил тижорат автомобиллари сегменти учун ҳар томонлама янги стандартларни ўрнатади. Ривожланган олд бампер, аэродинамик жиҳатдан такомиллаштирилган кабинасининг дизайни, Kia бренди услубидаги радиатор панжараси юк машинасининг кўринишини замонавий ва эсда қоларлига айлантириб, шу билан бирга моделнинг олдинги авлодларининг барча таниқли асосий хусусиятларини ҳурмат билан сақлаб қолади.

Bongoʼнинг габарит узунлиги 5115 мм дан бошланиб, юк кўтариш қуввати 1 тоннани ташкил қилади. Юк платформасининг узунлиги кабина турига боғлиқ: Super Cab версиясида у 2 860 ммга, Single Cab версиясида эса - 3 110 ммга тенгдир. Kia Bongoʼнинг платформасида борт кузови, рефрижератор, фургон, манипулятор, цистерна ва бошқа кўплаб қўшимча ускуналар вариантлари жойлаштирилиши мумкин.
Kia Bongoʼнинг салони эргономика нуқтаи назаридан яхши лойиҳаланган, қулай, функционал ва амалийдир. Автомобил лойиҳаланишида қулайликни таъминлаш энг устувор вазифалардан бири эди. Қалинлаштирилган орқали ва ёстиқли матоли ўриндиқлар, ўйланган, оптимал конструкцияга эгалар, бош суянчиқлари баландлик бўйича созланади, шу билан бирга, рул баландлигини созлаш ҳам назарда тутилган. Kia Bongo салони жиҳозлари рўйхатида - кондиционер, USB-киришли магнитола, орқа парковка датчиклари, ҳамда автомобилдан фойдаланишни янада қулайроқ қиладиган ва қулайлик даражасини орттирадиган бошқа қатор фойдали вариантлар мавжуд.







