Байдендан янги пайдо бўлган саратон шиши олиб ташланди
Қўшма Штатлар президентининг кўкрагидаги базалиома олиб ташланди, деди унинг шифокори. Қўшимча даволаш талаб қилинмайди.
Февраль ойида АҚШ президенти Жо Байденнинг кўкрагидан базалиома олиб ташланди. Бу ҳақда 3 март, жума куни Америка етакчисининг даволовчи шифокори Кевин О'Коннор маълум қилди. Гап эпидермиснинг базал қатлами ҳужайраларида пайдо бўладиган теридаги саратон шиши ҳақида кетяпти.
Шифокорнинг сўзларига кўра, президентнинг 16 февраль куни режалаштирилган тиббий текшируви чоғида барча саратон тўқималари муваффақиятли олиб ташланган ва бошқа даволаш талаб этилмайди.
Операция жойида яранинг битиши ўтди, деди шифокор. Америка раҳбарининг стандарт тиббий кўриклари доирасида терининг ҳолатини кузатиш давом эттирилади.
16 февраль куни О'Коннорнинг айтишича, Оқ уй раҳбари лавозимга киришишидан олдин бир нечта локализацияланган меланома бўлмаган тери саратони шишларини олиб ташлаган. Унинг сўзларига кўра, Жо Байден ёшлигида қуёшда кўп вақт ўтказган.
Февраль ойида Кевин О'Коннор америкалик етакчи кўрикдан ўтказилганидан сўнг, Байденнинг соғлиғи унга АҚШ президенти вазифаларини чекловларсиз бажаришга имкон беришини айтди. «Президент Байден 80 ёшли соғлом ва бақувват қария бўлиб қолмоқда, у ўз вазифаларини, жумладан, ҳукумат ижро ҳокимияти бошлиғи, давлат раҳбари ва олий қўмондон вазифаларини муваффақиятли бажара олади», — дейилади беш саҳифалик тиббий ҳисоботда.
Мавзуга оид
20:35
Байден Тайванга 570 млн долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни буюрди
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
23:04 / 13.12.2024
CNN: Байден Украинага минглаб ракета ва снарядларни юборишни хоҳламоқда
18:03 / 12.12.2024