Жаҳон | 15:11 / 04.03.2023
23892
5 дақиқада ўқилади

Россиянинг Донецкда қулаган самолёти, Бахмутда қолаётган украин аскарлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 373-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия Мелитополни Запорижжя областининг аннексия қилинган қисми пойтахти деб эълон қилди.
  • АҚШ Украинага 400 миллион доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
  • «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Бахмут «амалда қуршаб олингани»ни айтди ва Украина қўмондонлигидан шаҳардаги қўшинларини олиб кетишни сўради.
  • Донецк областининг РФ назоратидаги Енакиево шаҳри яқинида россияликларнинг Су-34 самолёти қулади.
  • Reuters маълумотига кўра, Россия «Шимолий оқим» тизимининг шикастланган газ қувурлари ишини тўхтатиб қўймоқчи.
  • Путин ҳарбий ҳолат даврида давлат мудофаа буюртмаларини бажармайдиган компанияларда ташқи бошқарув жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади.
  • Евроиттифоқ санкцияларига учраган «Тинькофф» банки уруш даврида ўн минглаб россияликлар кетган Грузияга валюта юборишни тўхтатди.
  • Украинада суд россиялик учувчини Харкив бўйлаб авиазарбалар бергани учун 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Кун кадри. Россияликларнинг уриб туширилган Су-34 самолёти

Донецк областининг Россия назоратидаги Енакиево шаҳри яқинида қулаган Су-34 ҳарбий самолётининг ёнаётган қолдиқлари. «РБК-Украина» нашри Украина ҳаво қўшинларига асосланган ҳолда украина зенит-ракета қўшини 3 март куни россияликларнинг бомбардимончи самолётини уриб туширгани ҳақида хабар берган. Енакиевонинг Россия томонидан тайинланган мэри Роман Храменковга кўра, учувчиларнинг иккиси ҳам омон қолган.
AP / Scanpix / LETA

Бахмут мудофааси

Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, россияликлар Бахмутга қуршаб олиш ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Сўнгги бир кунда украин кучлари Бахмутнинг ўзида, шунингдек Васюковка ва Дубово-Василевка қишлоқларида рақибнинг «кўп сонли» ҳужумларини қайтарган. «Вагнер» ХҲК Хромово посёлкасига яқин келиб, шимолда Богдановка ва Часив Яр йўналишларида илгарилаш орқали, амалда Бахмутдаги украин кучлари таъминотини кесиб қўйган, Бахмутдаги бўлинмалар яқин вақтлар ичида ҳозирча хавфсиз бўлиб турган йўллар орқали чекиниши кутилмоқда.

Бахмутдаги бошпанада дам олаётган украин ҳарбийлари
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи рафиқаси билан видеоалоқа орқали суҳбатлашмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Бахмутдаги вайронага айланган кўча бўйлаб ҳаракатланмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Бахмут аҳолиси вакилига сув бермоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Шаҳарга ҳужум оқибатлари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Позицияда автоматик гранатомёт билан турган украиналик жангчи
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Олдинги чизиқдаги ярадор украин ҳарбийси
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги фронт чизиғи яқинида янги қазилган окоплар
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Яраланган украин аскарлари эвакуацияси 

Пирогов номидаги Биринчи кўнгиллилар мобил ҳоспитали реаниматологи, фельдшер Марьяна тез ёрдам машинасида ярадор украин аскарига ёрдам кўрсатмоқда. Уни Бахмутдаги фронт чизиғи яқинидаги дала ҳоспиталидан Краматорскдаги махсус травматология ҳоспиталига эвакуация қилишмоқда. Фото: Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA
Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA
Тез ёрдам машинаси кабинасидан кўриниш
Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжяда харобаларни тозалаш жараёни

2 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Запорижжя шаҳрига ракета зарбаси йўллади. Дастлабки маълумотларга кўра, Запорижжя С-300 зенит-ракета тизимлари орқали ўққа тутилган. Ракеталардан бири беш қаватли турар жойга келиб тушган, натижада 10 квартира вайрон бўлган. Ракета зарбаси қурбонлари сони 10 кишини ташкил этмоқда.

Россияликлар ракетаси келиб тушган жойда ишлаётган қутқарувчилар
Kovalev / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Полиция россияликлар ракетаси турар жой биносига келиб тушиши оқибатида ҳалок бўлган маҳаллий аҳоли вакили жасадини кўздан кечирмоқда. Фото: Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид