Ўзбекистон | 13:19 / 07.03.2023
11575
1 дақиқада ўқилади

Чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ўтган йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

Фотима Мадраҳимова

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган, болаларни қайтаришда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик қилинмоқда. 2022 йил давомида Россиядан жами 37 нафар вояга етмаганлар, Қозоғистондан 4 нафар вояга етмаганлар, Туркиядан 2 нафар вояга етмаганлар - жами 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.

2022 йил мобайнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида жисмоний ва юридик шахслар, болалар ҳамда улар қонуний вакиллари томонидан жами 696 та мурожаат қабул қилинган. 

Шулардан 64 та мурожаат қаноатлантирилган, 310 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.

2021/2022 йилларда жами ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган 21 та болалар муассасаси фаолияти тугатилган.

Республика бўйича жами 139 та оилавий болалар уйи ташкил этилган бўлиб, уларда 822 нафар болалар тарбияланмоқда.

Мавзуга оид