Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша президенти: МиГ қирувчиларини Украинага топширишга тайёрмиз
Фото: AP
Полша президенти Анжей Дуда CNN телеканалига берган интервьюсида Варшава Киевга мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларида фойдаланишда бўлган бир қанча МиГ-29 қирувчи самолётларини жўнатмоқчи эканини айтди.
«Биз бу қирувчи самолётларни топширишга тайёрмиз ва ишончим комилки, Украина улардан дарҳол фойдаланишга тайёр ҳолатда бўлади», — дея унинг сўзлари инглиз тилига таржима қилинган.
Словакия мудофаа вазири Ярослав Надь аввалроқ Facebook’да Украинага МиГ қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилиш вақти келганини ёзган эди.
Идора бошлиғининг сўзларига кўра, Полша бу йўналишда биргаликдаги ҳаракатларга тайёрлигини билдирган.
«Менимча, қарор қабул қилиш вақти келди», деди Надь. «Украинада одамлар ўлмоқда, биз уларга ҳақиқатан ҳам ёрдам бера оламиз», дея қўшимча қилди у ҳамда сиёсатга ўрин бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026