Бўлиб ўтган учрашувда ҳозирги вақтда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги молиявий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Банк раҳбарияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларни юқори баҳолар экан, ОИИБ Ўзбекистон билан ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканлигини тасдиқлади. Ўзбекистоннинг Банк маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш ҳажми изчил ўсиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар «Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасидаги Қўшма декларация»ни имзоладилар. Унда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2023-2026 йиллар учун уч йиллик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Дастур энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишни қамраб олади.











