Мексика матбуотида юзлари футболка билан ёпилган, қўллари боғланган ҳолда ерга юзтубан ётган беш киши сурати кенг тарқалди. Уларни бу ҳолда гуруҳ вакиллари томонидан чақирилган Мексика полициячилар топган.
Уларнинг ёнидан Scorpions раҳбариятининг Матаморис аҳолиси, асирга олинган америкаликлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, тўда томонидан ичида АҚШ фуқаролари бўлган микроавтобус ўққа тутилганда тасодифан ҳалок бўлган мексикалик аёлдан кечирим сўраган хати чиққан.
«Биз бу ҳужумда бевосита иштирок этган ва бунинг учун жавобгар бўлганларни топширишга қарор қилдик. Уларнинг барчаси ўз қарори билан иш кўрган ва интизомни бузган», дейилади мактубда.

Гуруҳ раҳбарлари, шунингдек, ўз шерикларини «айбсизлар ҳаётини ҳимоя қилиш»ни назарда тутувчи картель қонунларини бузганликда айблаган.
Ноаниқ биографияга эга гуруҳ
АҚШ фуқароларининг Матаморисга келиши мақсади ҳали ҳам тўлиқ аниқ эмас.
Тахминлардан бирига кўра, америкаликлардан бири — Латавия МакГи, косметик муолажа учун маҳаллий клиникалардан бирига борган. Унга учта дўсти ихтиёрий равишда ҳамроҳлик қилган.

Reuters агентлиги томонидан эълон қилинган яна бир тахминга кўра эса, тўрт нафар америкаликдан уч нафари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ кичик жиноятлар учун, бири эса анча жиддий модда — гиёҳванд моддаларни тарқатиш мақсадида уларни ноқонуний тайёрлаш айби билан судланган.
Ҳозирча полиция америкаликларга қилинган ҳужум оддий бандитизмми ёки наркотик бизнесидаги ўзаро курашми – бу борада якуний хулосага келгани йўқ.
Икки америкалик — Шаид Вудард ва Зиндел Браун отишмадан кўп ўтмай олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди. МакГи ва гуруҳнинг тўртинчи аъзосини (исми номаълум) Scorpions тўдаси аъзолари Матаморис касалхонасига олиб борган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари аллақачон АҚШ вакилларига топширилган.
Расмийлар Scorpion гуруҳи микроавтобус йўловчиларни бегона ҳудудга бостириб кирган рақиб наркокартел аъзолари деб ўйлаган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
















