“Ўзкимёсаноат” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшма баёнот чиқариб, Испаниянинг “Maxamcorp” компанияси “Максам-Чирчиқ” заводига доир низо юзасидан халқаро арбитражга мурожаат қилганидан “ҳайратда” экани, компанияга нисбатан “хафсаласи пир бўлгани”ни маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, “Maxamcorp International” S.L. испан компанияси 2007 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ билан биргаликда 2 та қўшма корхона – “Максам-Чирчиқ” АЖ ва “Аммофос-Максам” АЖларни ташкил этган.

“Қабул қилинган мажбуриятларга қарамай, “Максам” компанияси инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ва ҳозирда уларни бажаришдан бош тортмоқда. Ўз навбатида, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва агентлик “Максам” компаниясининг шартнома муносабатларини бузганлик ҳақидаги асоссиз айбловларини қатъиян рад этади.

Икки қўшма корхона қарийб 15 йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. “Максам” томонидан қўзғатилган даъволар шартнома мажбуриятларини бузганликларини яшириш ва нотўғри бошқарув, самарасизлик, сармоя киритмаслик ва Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилмаслик учун жавобгарликдан қочишдан бошқа нарса эмас.

“Максам” компанияси томонидан инвестиция мажбуриятларини бажармаслик қўшма корхоналар фаолиятига ва модернизация ва кенгайтириш қобилиятига сезиларли даражада тўсқинлик қилади. “Ўзкимёсаноат” АЖ ва агентлик ҳам томонларнинг саволлари ва позициялари сир сақланиши лозим бўлган бир пайтда, “Максам” компанияси ўз даъволарини ошкор қилганидан ҳайратда”, – дейилади Ўзбекистон томонининг муносабатида.

“Ўзкимёсаноат» АЖ ва Давактив:

  • Ҳар доим биргаликдаги фаолият тўғрисидаги тегишли келишувларга ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ иш юритган ҳамда ҳеч қандай шартнома ёки бошқа мажбуриятларни бузмагани;
  • “Максам” компанияси билан келишмовчиликни дўстона ва виждонан ҳал қилиш тарафдори бўлгани ва ҳозир ҳам шундайлиги;
  • ҳар доим барча фаолиятимизда инсон ва меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилишга интилиб келганини билдирган.

Таъкидланишича, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Давактивнинг ҳам “Максам” компаниясига қарши даъволари бор: