Макрон Украина масаласида Хитой билан умумий ёндашувлар ҳақида гапирди
Эммануэл Макрон Хитойга ташрифи чоғида Си Жинпинг билан Украинадаги уруш бўйича тўртта умумий ёндашувни муҳокама қилди. Аммо музокаралар олиб бориш ва урушни тугатиш вақти ҳали келмаган, деди Франция раҳбари.
Франция президенти Эммануэл Макрон Хитой раҳбари Си Жинпинг билан музокаралари мақсадини Россиянинг Украинага бостириб кириши масаласига умумий ёндашувларни бирлаштириш деб атади. Бу ҳақда у 9 апрель, якшанба куни чоп этилган Les Échos газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Макрон Хитой билан умумий ёндашувни топишга интилаётган тўртта йўналишни белгилаб олди: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларини қўллаб-қувватлаш, ҳуманитар ҳуқуқ ва болаларни ҳимоя қилиш ҳақида эслатиш, «мувофиқлаштирилган ва мустаҳкам» тинчликка интилиш ва «ядро қуроли ҳақида аниқ эслатма». «Хитой президент Путин Беларусга ядро қуролини жойлаштирмасликка ваъда берганидан бир неча кун ўтиб ядро қуролини жойлаштиргани оқибатларига эътибор қаратиши керак», - деди Макрон.
Унинг сўзларига кўра, Си Жинпинг айтган «Европа хавфсизлик архитектураси» Европада қўлга олинган давлатлар ёки музлатилган можаролар мавжуд экан, имконсиздир. «Ўйлайманки, Хитой ҳам худди шундай кузатувда: ҳозир ҳарбий босқич бор. Украиналиклар қаршилик кўрсатишмоқда ва биз уларга ёрдам берамиз. Ҳозир музокаралар вақти эмас, ҳатто биз уларни тайёрлаётган бўлсак ҳам ва пойдевор қўйиш керак бўлса ҳам», — дея хулоса қилди Макрон.
Аввалроқ, 6 апрель куни Макрон ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Хитойга уч кунлик ташриф билан келган эди. Франция раҳбари музокараларни шарҳлар экан, Пекин Украинадаги можарони ҳал қилишда воситачилик ролини ўйнашига умид билдирди. «Россияни ўзига келтириш ва барча иштирокчиларни музокаралар столига йиғишда сизга ишонишим мумкинлигини биламан», деди Макрон Пекиндаги учрашувда Си Жинпингга.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
12:44 / 11.10.2024
Зеленский Парижда Макрон билан Украинанинг «ғалаба режаси»ни муҳокама қилди
11:20 / 07.09.2024
Шолц ва Макрон Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди
08:27 / 30.08.2024