Жаҳон | 11:57 / 13.04.2023
3788
3 дақиқада ўқилади

Халқаро ҳамкорлар Украинага узоқ муддатли ёрдам учун 115 млрд доллар ажратади

Фото: Reuters

Халқаро ҳамкорлар Украинага узоқ муддатли ёрдам учун 115 миллиард доллар ажратади, деб хабар берди Украина бош вазири Денис Шмигал Вашингтонда Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ташкил этилган Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича учинчи вазирлар давра суҳбатига бағишланган Telegram-постида.

Шмигал тадбирда маъруза қилиб, Украинага мамлакатни тиклаш учун шошилинч эҳтиёжларга 14 миллиард доллар кераклигини айтди.

Жаҳон банки президенти Дэвид Мэлпас айни шу тадбирда Жаҳон банки ҳозиргача Украина учун фавқулодда молиялаштиришга қарийб 23 миллиард доллар ажратганини, шундан қарийб 20 миллиард доллар ўзлаштирилганини айтди. 

Халқаро молия корпорацияси (ЖБнинг хусусий инвестицияларни жалб қилувчи бўлинмаси) орқали Украина хусусий секторига аллақачон 150 миллион доллар ажратилган, халқаро донорлар ёрдамида ХМК бу миқдорни 2 миллиард долларгача ошириши кутилмоқда. 

Жаҳон банки (ЖБ) Россия ҳарбий ҳаракатларидан вайрон бўлган Украинани қайта тиклашга ҳисса қўшишга тайёр, бироқ халқаро молия институтларининг ўзи керакли миқдорни йиға олмайди, Ғарбий Европа давлатларининг ёрдами зарур, деди Жаҳон банки президенти Дэвид Мэлпас 11 апрель куни Вашингтонда

Мэлпас Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банкининг баҳорги сессиясида сўзга чиқиб, Жаҳон банки Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европада пўлат саноатини тиклашда муҳим роль ўйнаганини ва Украинада ҳам худди шундай роль ўйнаши мумкинлигини таъкидлади. аммо прогноз қилинган пакетнинг кўлами, деди у, ҳақиқатан ҳам улкан - сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, 411 миллиард доллар, яъни 2022 йилдаги Украина ялпи ички маҳсулотининг тахминий ҳажмидан 2,6 баравар юқори. 

Мэлпаснинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украинани тиклашга ёрдам бериш учун катта маблағ ажратишга қодир. «Жаҳон банки ўз вазифасини бажаришга тайёр, бироқ мен жаҳон ҳамжамиятини хабардор қилишим керакки, Украинада электр энергияси, автомобиль ва темирйўлларни тиклаш харажатлари халқаро молия институтлари балансидан анча юқори», — деди Жаҳон банки президенти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид