Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тахтақорача довонида юк автомобили жарликка қулади
Икки фуқаро жароҳат олди.
14 апрел куни эрталаб Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Тахтақорача довони автомобил йўлининг 1139-километрида Самарқанд – Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли юк автомобили жарликка қулаган ва ёниб кетган.
Бунга ҳайдовчининг эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб бориб, ёнғин оқибатларини бартараф этган.
Юк машинасида бўлган 24 ёшли О.А ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган А.О машинадан сакрашга улгурган. Оқибатда улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.



Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026