Мигел Диас-Канел Куба президенти этиб қайта сайланди
Кубада давлат раҳбари бир палатали парламент томонидан сайланади. 2019 йилда оролда президентлик лавозими қайта тикланди.
Куба Халқ ҳокимияти миллий ассамблеяси (бир палатали парламент) 19 апрель, чоршанба куни амалдаги давлат раҳбари Мигел Диас-Канел Бермудесни 2028 йилгача бўлган президентлик муддатига сайлади. Унинг тайинланишини йиғилишда қатнашган 462 депутатдан 459 нафари қўллаб-қувватлади. Кубанинг амалдаги вице-президенти Сальвадор Вальдес Меса яна бир муддатга қайта сайланди. Ҳукумат таркиби ҳам тасдиқланди.
Кубада 2019 йилда янги конституция қабул қилингандан кейин президентлик институти тикланди. Мигел Диас-Канел ва Сальвадор Вальдес Меса 2019 йил октябр ойида президент ва вице-президент этиб тайинланган эди. Ўша йили қабул қилинган Миллий ассамблея регламентига кўра, уларнинг биринчи муддатдаги ваколатлари беш йил эмас, балки тўрт йил давомида – парламентнинг янги чақируви бошланадиган 2023 йилгача амал қилади. Диас-Канел 2021 йилдан буён Куба Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлиб, бу лавозимда нафақадаги Раул Кастро ўрнини эгаллади.
Кубада президент давлат номидан иш кўради ва унинг умумий сиёсатини белгилайди. У Қуролли кучларнинг олий бош қўмондони, Миллий мудофаа кенгашига раислик қилади, мудофаа ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ваколатига эга. Давлат раҳбари Миллий ассамблеяга ёки ассамблея сессиялари оралиғида парламент вазифасини бажарувчи Давлат кенгашига бош вазир ва бошқа юқори мансабдор шахсларни тайинлаш ёки лавозимидан озод этишни таклиф қилади. У мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳуқуқига эга. Президент парламент томонидан лавозимидан четлатилиши мумкин. Давлат раҳбари кетма-кет икки муддатга сайланиши мумкин.
Мавзуга оид
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024
Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда
08:50 / 21.10.2024